ПСЖ спорт директори Леонардо ҳужумчи Килиан Мбаппени жамоада сақлаб қолишига ишонмоқда.
"У ПСЖнинг келажаги. У билан шартномани узайтирсак ажойиб иш бўларди. Ҳамма буни хоҳламоқда.
Лионель Месси ва Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши беш футболчиси сафига киради. Уларнинг бири 32 бошқаси 35 ёшда. Неймар ҳамда Мбаппе – 28 ва 21 ёшда ва улар биз билан.
Шартномани узайтириш борасидаги муҳоками узоқ давом этмайди. Ҳамкорлигимизни давом эттириш учун умумий ечимни топишимиз керак", -дейди Леонардо.