Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасининг 28-туридан ўрин олган «Эйбар»га қарши учрашувда ушбу мавсумдаги энг ёмон кўрсаткични қайд этди, дея хабар беради Opta.
Хабар қилинишича, «Қироллик клуби» рақиб дарвозаси атиги 6 марта зарба йўллаган, шулардан 5 таси аниқ. Бу эса жамоа учун жорий мавсумидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 14 июнь, якшанба куни ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Тони Кроос, Серхио Рамос ва Марсело ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, «Эйбар»нинг ягона голига Бигас муаллифлик қилди.