Кириш Регистрация

Суперлига. «Андижон» Муборакда сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 4-тури доирасида Муборакда бўлиб ўтган «Бухоро» ва «Андижон» жамоалари ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Баҳснинг 21-дақиқасида бухороликлар Жасур Ҳакимовнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлим бошида "Бухоро" дарвозаси томон 2та пенальти белгиланди. Ҳар иккала "стандарт"ни Жамшид Ҳасанов аниқ амалга ошириб, андижонликларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқа тугашига 1-2 сония қолганида Беҳруз Саъдуллоев ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

Натижада "Бухоро" мавсумдаги дастлабки, "Андижон" эса иккинчи очкони қўлга киритди.

Суперлига, 4-тур.
«Бухоро» - «Андижон» - 2:2 (1:1)
Голлар: Жасур Ҳакимов (21), Беҳруз Саъдуллоев (90+4) — Жамшид Ҳасанов (44-пенальти, 54-пенальти)
“Бухоро”: Шохжаҳон Насимов, Миржалол Жумаев, Суҳроб Неъматов, Жасур Ҳакимов, Жасур Ҳасанов, Беҳруз Шодмонов, Аброр Ҳусинов, Эргаш Исмоилов, Азизбек Амонов, Бобур Фарҳодов, Изаттилла Абдуллаев.
Захира: Сардор Қобилжонов, Бобир Амонов, Зохир Пиримов, Бехруз Садиллоев, Бегзод Саидов, Аббос Жуманқулов, Шахзод Бешимов, Жавоҳир Шодмонов, Солибек Каримов.
“Андижон”: Асланбек Аҳроров, Азамат Исроилов, Фарҳод Мираҳматов, Хушнудбек Авилов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Артём Литвяков, Ибэ Окоро, Абдуллоҳ Олимов, Усмонали Исмоналиев, Дмитро Зозуля.
Захира: Исломбек Абдуллаев, Бахтиёр Қосимов, Эммануэль Аривачукву, Сирож Мелиев, Тимур Усманов, Қаҳрамон Баҳодиров, Муҳаммад Юлдашев, Дониёр Абдуманнопов, Жаҳонгир Абдумўминов.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Санжар Назаров.
Учрашув назоратчиси: Бобур Ҳайдаров,
ЎзПФЛ вакили: Эркин Бахтиёров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:59, 15.06.2020.
Ўқилди: 3056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик