«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан «1+1» схемаси кўринишида шартномани узайтиришга рози бўлди.
"ОК Diario" тарқатган хабарга кўра, келишув 2023 йилнинг ёзига қадар тузилади, яъни Месси 36 ёшга қадар "Барса"да қолади. Леонинг ҳозирги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган эди.
Янги шартнома расман 2022 йилга қадар мўлжалланган бўлади, аммо футболчининг ўзи истаса, клубда яна бир йил қолиши мумкин.