Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Наполи» — Италия кубоги соҳиби!

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ва «Ювентус» жамоалари ўртасида Италия кубогининг финал учрашуви якунига етди.

Римдаги «Олимпико» стадионида ўтказилган учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Бунга асосий сабабчи дарвозабонлар бўлишди. Айниқса, "Юве" посбони Жанлуиджи Буффон 2-3та ўта қийин вазиятларда жамоасини қутқарди.

Футболчиларга ортиқча юклама тушишининг олдини олиш мақсадида Италия кубоги финал учрашувидан қўшимча бўлимларни олиб ташланган эди. Шу боис, навбат дарҳол пенальтилар сериясига берилди.

11 метрли жарима зарбаларини Дибала бошлаб берди. Унинг зарбасини "Наполи" посбони Мерет қайтарди. Боз устига, "Юве" ҳимоячиси Данило тўпни юқорига тепиб юборди. Неаполликлар дастлабки 4 нафар футболчиси бехато зарба берди, натижада Роналдунинг пенальти тепишигача иш етиб келмади.

Шу тариқа, "Наполи" мавсумдаги дастлабки совринни қўлга киритган бўлса, "Ювентус" илк совриндан маҳрум бўлди.

Италия кубоги. Финал
Наполи – Ювентус 0:0 (0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 4:2
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Максимович, Мариу Руй (Хюсай, 81), Кулибали, Фабиан Руис (Аллан, 80), Демме, Инсинье, Зелиньски (Элмаз, 88), Кальехон (Политано, 66), Мертенс (Милик, 67).
Ювентус – Буффон, де Лигт, Алекс Сандро, Бонуччи, Пьянич (Бернардески, 74), Куадрадо (Рэмзи, 85), Дуглас Коста (Данило, 66), Матюиди, Бентанкур, Роналду, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (51), Мариу Руй (77), Дибала (83).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:10, 18.06.2020.
Ўқилди: 5883 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.