Невада штати комиссияси яримўрта вазн тоифасидаги Хосе Педраса ва Миккель Леспьер ўртасидаги жангни бекор қилди. Бу ҳақда "Boxing Scene" хабар тарқатди.
Ушбу тўқнашув Боб Арумнинг Top Rank промоутерлик компанияси кечасининг асосий жанги бўлиши керак эди.
Манбага кўра, Лесьпернинг менежери Хосе Таваресда коронавирус аниқлангани сабабли жанг бекор қилинган. Боксчиларда эса тест манфий натижа берган.
Жанг 18 июндан 19 июнга ўтар кечаси Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилганди.