Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

«Реал» ўйинчиларининг футболкалари аукционда сотилди — энг қиммати Модричники

Баҳо:
+ | -

АҚШда ташкил этилган аукционда «Реал» ўйинчиларининг «Эйбар»га қарши ўйинда кийган футболкалари сотувга қўйилди.

"Mundo Deportivo" тарқатган хабарга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Лука Модрич 14 июнь кунги ўйинда фойдаланган формаси энг қиммат нархга сотилди — 7 минг евро.

Эден Азарнинг футболкаси 3,2 минг еврога нархланган бўлса, Серхио Рамоснинг формаси учун 3101 еврога харидор топилди. Захирадан майдонга тушган Гарет Бэйлнинг футболкаси эса 1,5 минг еврога сотилди.

Аукциондан тушган маблағ «Реал»нинг турли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади. Клуб жорий мавсум охирига қадар ҳар бир ўйиндан кейин ўйинчиларнинг футболкаларини аукционда сотишни режалаштирмоқда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 13:35, 19.06.2020.
Ўқилди: 5430 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.