Ушбу рукнимиздаги тарихий суратлат билан таништиришда давом этамиз.
Роналдо “Барселона” футболчисига айланмоқда. У кўп ўтмай шу клуб сафида ўзининг юлдузли фаолиятига старт беради!
Футбол қироли овга чиққан кўринади
1988-йил. Янги “Милан” катта саҳнага чиқиб келмоқда. Гуллит, Барези, Костакурта ва Малдини Скудеттони нишонламоқда.
Мишел Платини 1978-йилдаги ЖЧда Франсияни гуруҳда қолиб кетишдан асраб қола олмади. У 2015-йилда бунда хунукроқ вазиятга тушиб қолишидан бехабар.
1983-йил. Сер Алекс “Абердин” билан “Реал”ни мағлуб этди ва Кубог эгалари кубогини юртига олиб кетмоқда. Унинг юлдузли онлари айнан тайёрада бошланган бўлса, ажаб эмас.
1966-йил. Ўз уйида бўлиб ўтган мундиалда ғолиб чиққан инглиз футболчилари хотиржам қарта ўйнамоқда. Ваҳоланки, бу сурат финал учрашувидан бир кун аввал олинган.
2 ёшли Дальма Марадона отасига бутсаларини олиб бермоқда. Афсуски, бу қизалоқни келажакда катта қийинчиликлар кутиб турибди…
Юрген Клопп футболчилик фаолиятини бир клубга бағишлаган. Тўғри, айтарли ҳеч нарса эришгани йўқ, бироқ у кўзойнакни таққиши билан “мўъжиза” юз берди. Энди у ўз кўзойнагини сира ечмаяпти.
Москвадаги ЕЧЛ финал учрашуви олидан “қизил иблислар” машғулот ўтказишмоқда. Айнан ушбу финал Роналдунинг илк “олтин тўп”ни қўлга киритишига туртки бўлган.
1992-йил. Шмейхел Ван Бастеннинг зарбасини бартараф этмоқда. Айнан шу сейв якунда Данияни Европа чемпионати финалига олиб чиқади.
Жоазиньо ўз вақтида футбол оламининг қироли бўлган. Афсуски, янги авлод мухлислари у ҳақида айтарли маълумотга эга эмас.
Бу комедик филмдан олинган сурат эмас. “Парк Де Пренс” аренасидаги тартибга 20 асрда жандармалар жавоб беришган.
Таблога эътибор қаратинг! “Реал”ни янчиб ташлаган немислар бир ҳафтадан сўнг, (0:4) Мадриддан “тарвузлари қўлтиқларидан тушиб” қайтиб келишади.