Кириш Регистрация

"Қўқон-1912"нинг мақсадлари жиддий. Клуб энди Суперлигада қолиш учун курашмайди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар футболчиси Қувондиқ Рўзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Карантиндан кейинги футбол кўпчилик учун қизиқ кечмоқда. Кутилмаган натижалари билан ҳаммани ажаблантирмоқда. "Пахтакор"нинг мағлубияти, Қаршидаги ажойиб ўйин, Тошкентдаги кутилмаган учрашув. Менимча, 4- ва 5-тур жамоаларни ўзига келиб олиши учун етарли бўлади. Ундан кейин клубларнинг ўйинига баҳо берсак бўлади.

Тўғри, кеча икки хил бўлимлар гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади ва вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Танаффусда Бахтиёр ака агар юқори ўринлар учун курашишни хоҳласак, бундай ўйинларда ғалаба қозонишимиз кераклигини айтди. Мураббийнинг гаплари бизга қаттиқ таъсир қилди. Иккинчи бўлимда биз ўз омадимизни олдинда синаб кўрдик ва кўзлаган натижага эришдик.

Мураббий шуни ҳам таъкидалаб ўтгандики, 1та гол ҳаммасини ўзгартириб юборади деганди. Кўрдингиз, 1та голдан кейин рақиб ҳимоясида парокандалик юзага келди.

Бу йил жамоамиз ҳар йилгидан кўра кучлироқ таркибга эга. Ашурматов кучли футболчилардан иборат яхши жамоа туза олди. Мақсадимиз кучли 5ликдан ўрин олиш. "Қўқон-1912" энди Суперлигада қолиш учун курашмайди", -дейди футболчи сайтимиз учун берган интервьюсида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:43, 20.06.2020.
Ўқилди: 3965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.