Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ла Лига. «Атлетико» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Вальядолид»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 29-турида «Атлетико» 20 июнь, шанба куни «Вальядолид»ни қабул қилди.

Майдон эгаларининг устунлигида ўтган баҳсда ҳисобда 81-дақиқага келиб очилди. Захирадан майдонга қўшилганига кўп бўлмаган Витоло мадридликларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Мазкур ғалабадан сўнг очколарини 52 тага етказиб олган «матрасчилар» 3-ўринга кўтарилиб олди.

Шунингдек, «Леванте» сафарда мусобақа аутсайдери «Эспаньол» билан баҳс юритиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. «Атлетик» Бильбао эса «Бетис»дан устун келди. «Хетафе» ва «Эйбар» жамоалари ўртасидаги баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Ла Лига, 29-тур баҳслари
20 июнь, шанба
«Атлетико» — «Вальядолид» 1:0
Гол: 1:0 – 81 Витоло.
«Атлетико»: Облак, Триппьер, Эрмосо, Санчес, Хименес, Томас, Лемар (Коке, 57), Льоренте (Витоло, 73), Эррера (Феррейра Карраско, 57), Жоау Феликс (Корреа, 64), Мората (Диего Коста, 64).
«Вальядолид»: Каро, Санчес (Унал, 83), Антоньито, Оливас, Рауль Гарсия, Фернандес (Перес, 75), Мичел, Эрвиас, Сан-Эметерио (Алкарас, 46), Валдо Рубио (Плано, 73), Гвардиола (де ла Фуэнте, 46).
Огоҳлантиришлар: Томас (56), Эрмосо (59), Валдо Рубио (64), Феррейра Карраско (69), Диего Коста (75), Мичел (88).

«Эспаньол» — «Леванте» 1:3
Голлар: 0:1 – 14 Майораль, 1:1 – 28 Давид Лопес, 1:2 – 67 Барди, 1:3 – 87, автогол Педроса.

«Атлетик» — «Бетис» 1:0
Гол: 1:0 – 7 Мартинес.

«Хетафе» — «Эйбар» 1:1
Голлар: 1:0 – 30 Этебо, 1:1 – 45 Шарлес.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:09, 21.06.2020.
Ўқилди: 3312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.