Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Бруно: “Мени Роналду кузатиб бормоқда”

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш “Тоттенҳем”га қарши ўйин ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. ESPNнашри учун берган интервюсида, футболчи Погба ва Роналду билан муносабатларига ойдинлик киритиб ўтди.

Мени ва Полни барча бир жамоада тўп суришимизни истамоқда. Албатта, биз ҳам “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилишдан мамнунмиз. Аллақачон у билан дўстлашиб олдим. Энди майдондаги ҳаракатларимиз орқали жамоамизнинг ғалабасини тъаминлашимиз лозим.

Тан олиш лозим, иккимиз ҳам майдонда таваккал қилишга мослашган футболчилармиз. Ўйин давомида кескир паслар ижро этиш, прессингни дриблинг билан йўққа чиқариш сингари вазифалар бизга юклатилган. Бундан ташқари, икки ҳил услубда тўп сурганимиз учун ҳам тандемда ҳаркат қилиш иккимиз учун ҳам фойдали. Айниқса, жарима майдончасига ёриб кириш бобида, бизнинг тандем қолганлардан ўзиб кетади деган умиддаман. Энг муҳими, бирга кучли ва самаралари ҳаракат қилиш.

Бугунги учрашувдан сўнг, шуни тушуниб етдимки, биз бирга ҳаракат қилишимиз лозим. Ана шуднда, рақиб жарима майдончаси олдида ҳавфли вазиятлар сони ортади. Сабаби, биз ҳужумдаги кескинликни таъминлаб берамиз. Энди шу вазиятларни голга айлантириш устида ишлаймиз.

Аниқ биламан, агар биз Пол билан майдонга бирга тушсак, бунинг уддасидан чиқамиз. Биз билан “Юнайтед” янада кучли бўлади.

Айни дамда, у билан алоқалримиз жуда яхши. Биз майдонда ҳам, унинг четида ҳам қалин дўстлашиб олдик. У кўпинча видеоўйинлар ўйнаш учун мени ўз уйига таклиф этади.

Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек амалга ошади. Пол ҳам олдига жуда катта мақсадлар қўядиган футболчи. Биз жамаога ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун кўмак беришимиз лозим. ЕЧЛ нималарга қодир эканлигимизни бутун дунёга исботлаб қўйишимиз учун жуда муҳим мусобақа.

Роналдунинг муносабати? Албатта, у менинг “Манчестер Юнайтед”га ўтишим борасида ўз маслаҳатларини аямади.

У ўз интервьюларида менинг ўйинимни мақтаганини эшитдим. Бу жуда ёқимли туйғу. У яқинда менга смс юборди. Эътиборлиси шундаки, у мослашиб жараёни ва клубдаги аҳволим билан қизиқди. Тан оламан, унинг фикри мен учун жуда муҳим. Роналду сингари мега ижрочи билан терма жамоада тўп суриш ва у билан дўстона алоқада бўлиш мен учун катта шараф.

Манба: ESPN
Киритилди: 15:40, 21.06.2020.
Ўқилди: 7724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.