Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўрта Осиёдаги энг қиммат футболчи ким?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Марказий Осиёдаги энг қиммат футболчилар рўйхати билан таништириб ўтади.

Айни дамга келиб Трансфермаркет портали футболчиларнинг нархини белгилаб берувчи норасмий манбага айланиб улгурди. Агар ушбу нашр берган маълумотларга суянадиган бўлсак, марказий Осиё давлатларидаги энг қиммат футболчилар ким? Бугун ушбу саволга қисқача жавоб бериб ўтамиз.

ТуркманистонРуслан Мингазов – 525 минг евро

Туркманистонлик футболчи айни дамда Қозоғистоннинг “Иртиш” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Ундан кейинги ўринни Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган Арсланмурод Аманов эгаллаб турибди. Немис нашри талқинига кўра, Амановни қўлга киритишни истаган клуб 400 минг евродан воз кечиши талаб этилади. Кучли учликни ўтган мавсумда Қирғизистон чемпионатининг тўпурарига айланган Воҳит Оразсаҳедов эгаллаб турибди. Унинг трансфер қиймати 250 минг еврога тенг.

Туркманистон терма жамоаси футболчиларининг умумий трансфер қиймати 2,53 миллион еврога тенг.

Тожикистон — Парвизжон Умарбоев – 600 минг евро

Бугунги кунда қўшни Тожикистон футболининг юзига айланиб бораётган Парвизжон Умаров ўз мамлакатидаги энг қиммат футболчи саналади. Айни дамда Болгариянинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчининг трансфер қиймати 600 минг еврога баҳоланмоқда. Ундан кейинги ўринларни Душанбенинг “Истиқлол” клуби футболчилари Алишер ва Искандар Жалиловлар (300 минг евро) бўлишиб олишмоқда. Шунингдек, Амирбек Жумабоев ва Нуриддин Давроновларни ҳам трансфермаркет нашри 300 минг еворога баҳолаган.

Тожикистон терма жамоасининг умумий трансфер қиймати 4,9 миллион еврога тенг.

Қирғизистон — Валерий Кичин – 950 минг евро

Москванинг “Торпедо” жамоаси футболчиси бундан бир неча ҳафта илгари 1,2 миллион еврога баҳоланаётган эди. Эндиликда, унинг ёши катталашгани боис Трансфермаркет порталидаги нархи бироз пастлади. Қозоғистон чемпионатидаги ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Гулжигит Алиқулов (275 минг евро) ва Инданезия чемпионатида топ сурувчи Темирлан Қўзибоев (250 минг евро)лар кучли учликни якунлаб бермоқда.

Қирғизистон терма жамоаси футболчиларининг умумий трансфер қиймати 4,23 миллион еврога тенг.

Қозғистон — Бауржан Исламхан – 2,16 миллион евро

Қозоғистон футболчилари орасидаги энг таниқлиси саналувчи Бауржан Исламхан бугунги кунда БАА чемпионатида тўп тепмоқда. “Ал-Айн” клуби футболчисини қўлга киритишни истаган клуб 2,16миллион евродан воз кечиши талаб этилади. Ундан кейинги ўринни “Астана” клуби қанот ҳимоячиси 30 ёшли Дмитрий Шомко эгалламоқда. Ўтган йили 2,5 миллионга баҳоланган футболчининг айни дамдаги қиймати 2 миллион еврога тенг. Кучли учликни “Ростов” жамоаси футболчиси Бахтиёр Зайнутдинов (1,35 иллион евро) эгаллаб турибди.

Қозоғистон терма жамоасининг трансфермаркетдаги умумий қиймати 20 миллион евро аторифида баҳоланмоқда.

Ўзбекистон — Элдор Шомуродов – 5,2 миллион евро

Россиянинг “Ростов” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомурод айни дамда Ўрта Осиёдаги энг қиммат футболчи саналади. Унинг трансфер қиймати 5,2 миллион еврога тенг, бироқ уни қўлга киритишни истаган клуб 10 миллион атрофида тавол пули тўлаши лозим. Ундан кейинги ўринни 2 миллион евро трансфер нархи билан Одил Аҳмедов эгаллаб турибди. Кучли учликни 1,40 миллион еврога баҳолонган Жалолиддин Машариповга насиб этган.

Ажабланарлиси шундаки, трансфермаркет нашри Ўзбекистон миллий терма жамоасига мамлакатнинг энг қиммат футболчиларини киритмаган. Терма жамоамизнинг асосини олимпиадачилар ташкил этгани боис, умумий трансфер қиймати 9,73 миллион еврога тенг.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:15, 23.06.2020.
Ўқилди: 15778 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.