Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасидаги «Истиқлол» - «Динамо» ўйини билан жамоалар янги учун мавсум расман бошланади.
Самарқанд клуби 23 июнь сешанба куни Фарғонада «Истиқлол» клуби билан куч синашади. Бир ўйиндан иборат кубок баҳсида ғолиб жамоа кейинги босқчига чиқади.
Ўзбекистон кубоги. Саралашнинг биринчи босқичи
23 июнь, сешанба
«ИСТИҚЛОЛ» (Фарғона) – «ДИНАМО» (Самарқанд)
Ўйин бошланиш вақти: 17:30
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Ойбек Калахўжаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Шухрат Бозоров
Комиссар: Бахтиёр Ширинов.
Ўзаро ўйинлар
«Динамо» «Истиқлол» клуби билан 2018 йилги мавсумда ҳам ўзаро учрашиб, Самарқандда Дилмурод Каримовнинг голи эвазига 1:0, Фарғонада эса Санжар Баратовнинг голи эвазига 0:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган эди.
«Истиқлол» қандай жамоа?
Фарғонанинг ушбу клуби бир неча мавсумдан буён Про-лига ўйинларида Суперлига йўлланмаси учун доимий курашиб келаётган клуб саналади. Аввалги йилларда жамоани «Нефтчи» афсоналари - Сергей Лебедов ва Анвар Бердиевлар бошқариб келишганди.
Қайси футболчилар тўп суришмоқда?
Жамоа таркибида Суперлига ҳавосида тўп сурган футболчилар талайгина. Жумладан, Аббосбек Махсталиев, Хуршид Хўжаев, Умид Қодиров, Рустам Абдуҳамидов, Роббим Ҳасанов, 21. Элёр Мамасолиев, Нодир Ашурматов ҳамда «Динамо» собиқ футболчиси Муйдин Мамазулумов сингари футболчилар «Истиқлол» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
«Истиқлол» қаерда тўп суради?
Ушбу клуб Фарғонадаги марказий арена саналмиш - «Истиқлол» стадионининг мезбони саналади. «Динамо» билан ўйин ҳам айнан ушбу ўйингоҳда ўтказилади.