Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

U-21 биринчилиги иштирокчилари учун регламент енгиллаштирилади

Баҳо:
+ | -

Пандемия сабаб Ўзбекистон футбол клублари танаффусга чиққач, халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши лозим бўлган терма жамоалар билан ҳам йиғин ўтказишнинг имкони бўлмади. Футбол мавсуми старт олгач эса кичик қитъа чемпионатларига тайёргарлик кўраётган ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари йиғинларга зўр берди. 

Бу ҳолат табиийки, Coca Cola Суперлиганинг ўринбосарлар  ўртасидаги турнирларига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Яъни, бир қатор клублар кичик термаларга ўз ўйинчиларини юборишлари натижасида U-21 биринчилигида таркиб муаммоси билан тўқнашмоқда. Мусобақаларни ўтказиш регламентига кўра, U-21 биринчилиги қайдномасига U-18 жамоасидан максимум тўрт нафар футболчини киритиш мумкин. 

Юқоридаги вазиятдан келиб чиқиб, ЎзПФЛ терма жамоаларга футболчи етказиб бераётган клубларга енгиллик яратиб беради. Яъни, клуб бирор терма жамоага қанча футболчи берган бўлса, U-21 қайдномасига U-18 жамоасининг худди шунча футболчисини қўшимча равишда киритиши мумкин бўлади. Бунда клублар учрашувга қадар ЎзПФЛга расмий хат билан чиқади ва мазкур хатга ЎФА томонидан йўлланган терма жамоага чақириқ хати илова қилинади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:37, 23.06.2020.
Ўқилди: 1862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.