Англиянинг «Манчестер Сити» клуби собиқ дарвозабони Жо Харт Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «шаҳарликлар» таркибини қандай тарк этганини ёдга олди.
«У билан суҳбат қурганимга ишонч ҳосил қилдим. Албатта, биз ўзаро суҳбатлашаётганимизда имкон қадам ўзимни ушлаб турардим. У нима демоқчи бўлганини тинглардим.
Гап шундаки, мен у хоҳлаётган дарвозабондек оёқда яхши ўйнай олмасдим. У "Сити"да ўзидан из қолдирмоқчи эканлигини англадим. У боришни истаган йўналишлари бор эди ва бу йўналиши хато эмасмиди?
Мен жамоа бош мураббийи этиб Гвардиола тайинланганида бироз ташвишланган эдим. Жуда кўплаб инсонлар мени ишонтиришга ҳаракат қилишди. Аммо, бу баъзида шунчаки сезилади. Кейин Евро-2016дан сўнг жамоа ихтиёрига келдим ва у менга ушбу трансфер бозорида жамоани тарк этишим кераклигини қисқа ва лўнда қилиб тушунтириб қўйди.
Бу Пепнинг ақллилигидан далолат беради. У ўзи чиқарган қарорига қатъий амал қилади. Мен уни ёқтирмаслигимни ҳис қилмаяпманю Биз эркаклар сингари яхши муносабатда бўламиз. Иккимиз ҳам футболни севамиз», – деди Харт The Guardian билан суҳбатда.