Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчиси Маттео Гендузи АПЛнинг 30-тур доирасида "Брайтон" клубига қарши бўлиб ўтган учрашувдаги ҳатти-ҳаракатлари сабабли, жанжалга сабаб бўлди.
Daily Mail нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, франциялик футболчи рақибларини ва уларнинг маошларини ҳақорат қилди. Қайд этилишича, 21 ёшли футболчи рақибларини биринчи марта бу тарзда масхара қилаётгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" шанба куни "Брайтон" клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.