Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

АПЛ. «Тоттенхэм» рестартдан кейин илк ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 31-тури доирасида «Тоттенхэм» ўз уйида «Вест Хэм»ни қабул қилди.

Меҳмонлар биринчи бўлимда анча тартибли ҳимояланишди ва ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Тайм сўнгида Сон Хёнг Мин томонидан киритилган тўп кичик офсайд туфайли бекор қилинди.

Мезбонларнинг икикнчи бўлимдаги уринишлари ниҳоят 64-дақиқада ўз самарасини берди:  Томаш Соучек ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида "Тоттенхэм" қарши ҳужум ташкил қилди. Сон Хёнг Мин томонидан берилган узатма натижасида Харри Кейн дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобдаги фарқни оширди.

Ушбу ғалаба туфайли "шпорлар" ўз очколарини 45тага етказиб, "Шеффилд"дан ўтиб кетганча 7-ўринга кўтарилиб олди.

Англия премьер-лигаси, 31-тур
Тоттенхэм – Вест Хэм 2:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 64, автогол Соучек, 2:0 – 82 Кейн.
Тоттенхэм – Льорис, Орье, Санчес, Дэвис, Дайер, Алли (Ламела, 59), Сиссоко, Ло Чельсо, Лукас Моура (Бергвейн, 72), Сон Хёнг Мин (Уинкс, 86), Кейн.
Вест Хэм – Фабианьски, Крессуэлл, Бальбуэна, Диоп, Фредерикс, Антонио, Соучек, Форнальс (Лансини, 71), Райс, Боуэн, Нобл (Фелипе Андерсон, 71).
Огоҳлантиришлар: Форнальс (15), Нобл (26), Кейн (51), Дэвис (67).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:10, 24.06.2020.
Ўқилди: 3671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.