Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Олег Зотеев: «Кўп йил легионер бўлиб ўйнашни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

Бугун Олег Зотеев Жанубий Кореянинг “Чоннам Драгонс” клуби билан шартнома имзолади.

Беш ярим мавсумни «Локомотив»да ўтказган моҳир ҳимоячи клуб билан илиқ хайрлашиб, Жанубий Кореяга йўл олди ва эндиликда фаолиятини “Чоннам Драгонс”да давом эттиради.

Маълумот учун, ушбу клуб Жанубий Корея К-2 лигасида иштирок этади. Футболчи янги жамоаси билан шартнома имзолагач, «Локомотив» ПФК матбуот хизматига интервью берди.

— Олег, Жанубий Корея варианти қандай юзага келди?
— Бу вариантни агентим Раул топди. У менга Жанубий Корея клубидан қизиқиш борлигини айтгач, фаолиятимни хорижда давом эттириш истаги туғилди. Албатта, ҳар бир футболчи ўзини четда синаб кўришни хоҳлайди. Менда ҳам шундай имконият юзагани келгани учун фойдаланишга қарор қилдим.

— Икки ҳафталик карантиндан сўнг шартномага имзо чекдингиз. Шартнома муддати ҳақида маълумот берсангиз?
— Шартнома бир ярим йилга мўлжалланган. Имзо чекишдан олдин тиббий кўрикдан ўтдим ва шундан сўнг клуб билан келишувга эришдим.

— Янги жамоа билан танишишга улгурдингизми?
— Шартнома имзолангач клуб ва жамоа билан танишдим. Янги жамоам билан бугун биринчи марта машғулот ўтказдим. Ҳаммаси яхши ўтди. Мени клуб ва мураббийлар яхши кутиб олишди. Бундан жуда хурсандман.

— 31 ёшда легионерга айландингиз. Кейинги мақсадлар қандай?
— (Кулиб) Яхши савол бердингиз. Насиб қилса 5 июль куни 31 ёшга кираман. Кейинги мақсадим янги жамоа сафида ҳам ўзимни кўрсатиш, мухлислар ва мураббийлар ишончини қозониш ҳамда кўп йил легионер бўлиб ўйнаш.

— Қайси рақамни олдингиз?
— 33-рақам бўш экан. Шу боис ўзим севган рақамни олдим. Шуни айтишим мумкин, 2013 йилдан бери фақат 33-рақамда ўйнаб келяпман.

— «Локомотив» мухлисларига тилакларингиз?
— Авваламбор мени тўғри тушуниб кетишимга қаршилик билдирмаган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. «Локомотив»да ажойиб мавсумларни ўтказдим, клубда ҳамма яхши муносабатда бўлиб, бир оиладек бўлиб қолгандик.

Шу ўринда «Локо» мухлисларига алоҳида раҳмат. Мухлислар жамоани тинмай қўллаб туришди, ўз навбатида биз ҳам улар учун яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. «Локомотив»да фаолиятимнинг энг яхши дамлари ўтди деб бемалол айта оламан. Бизда доим аҳил коллектив бўлган, кўплаб унутилмас баҳсларда елкама-елка ҳаракат қилдик. Шу боис барчага раҳмат деб қоламан ва клубнинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:47, 26.06.2020.
Ўқилди: 3351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [3049]

Салоҳ: «У клубни тарк этганида йиғлаганман» [2981]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2272]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2042]

Фергюсоннинг тоби қочди [1950]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1909]

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [1541]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1527]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1483]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1447]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик