Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ўзбекистон Суперкубоги-2020: «Бунёдкор W» – «Севинч». Превью

Баҳо:
+ | -

Бу йилги мамлактимиз аёллар футболининг янги мавсуми ҳам Суперкубок баҳси билан бошланмоқда.

Мамлакатимиз аёллар футболи тарихида 6-марта ўтказилаётган бу йилги Суперкубок  баҳсига Жиззах вилоятининг Зомин шаҳри мезбонлик қилади.

Суперкубок учрашуви 29 июнь душанба куни соат 18:00да бошланади.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги тарихига назар ташлаймиз. Аёллар Суперкубоги илк марта 2015 йили ўтказилган. Унда учрашувлар икки марта, уй ва сафар учрашвларидан иборат бўлган. Аёллар футболи тарихида “Севинч” илк марта Суперкубок соҳиби бўлган. 2016 йилдан эса Суперкубок учрашуви битта қилиб, белгилаб қўйилди. Ҳозирча Суперкубокни мамлакатимиз аёллар футболида икки жамоа, икки мартадан қўлга киритган. Булар “Севинч” (2015, 2017 й.) ҳамда “Металлург W” (2016, 2018 й.) жамоаларидир. “Бунёдкор W” жамоаси эса амалдаги Суперкубок соҳиби ҳисобланади.

Қуйида аёллар ўртасидаги ўтказилган Суперкубок баҳсларининг  натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

I Ўзбекистон Суперкубоги. Дастлабки учрашув
“Металлург W” (Бекобод) – “Севинч” (Қарши) 0:3
16.04.2015. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони.
Голлар: Саида Хандамова, 23-0:1, Камола Рискиева, 61-0:2, Мария Моисеева, 70-0:3.

I Ўзбекистон Суперкубоги. Жавоб учрашуви
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 1:1
23.04.2019. Қарши ш., “Геолог” стадиони.
Голлар: Зебо Жўраева 20 – 1:0 – Мохигул Икромова 22  – 1:1

II Ўзбекистон Суперкубоги
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) – 0:1 (0:0).
26.04.2016 йил. Тошкент. “ЖАР” стадиони.
Гол: Дилдора Нозимова, 50.

III Ўзбекистон Суперкубоги
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 5:1 (2:1)
17.04.2017. “ЖАР” стадиони.
Голлар: Нилуфар Қудратова, 40′-1:1, Шахноза Қурбанова, 60′-3:1,  Малика Бурханова, 44′-2:1, 61′-4:1, Шахзода Жамолова, 69′-5:1 – Феруза Турдибоева (пен.), 3′-0:1.

IV Ўзбекистон Суперкубоги
“Бунёдкор W” (Тошкент) – “Металлург W” (Бекобод) 1:2 (1:1)
28.03.2018. “ЖАР” стадиони.
Голлар: Людмила Карачик (41) – Луиза Садирова (33-ўз дарв.), Нозимахон Эргашева (70).

V Ўзбекистон Суперкубоги
“СЕВИНЧ” – “БУНЁДКОР W” 0:1 (0:0). 2178 томошабин
12.04.2019. “ЖАР” стадиони. 16:00да
Гол:  Маҳлиё Сарикова, 79’-0-1
Амалга оширилмаган пенальти (Севинч): Мафтуна Панжиева (63).

Гувоҳи бўлганингиздек, собиқ футболчимиз Саида Хандамова аёллар футболидаги Суперкубок баҳсларидаги тарихий 1-гол муалллифи ҳисобланади.  Маҳлиё Сарикова эса сўнгги гол муаллифи бўлган. Суперкубок баҳсларида энг кўп гол киритган жамоа – «Севинч» ҳисобланади (9та).

Бўлиб ўтган баҳсларда энг кўп ФИФА рефериси Эдита Миробидова бошқарган. Илк баҳсни эса, ФИФА рефериси Анна Сидорова бошқарган.

Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси ўз тарихида учинчи марта Суперкубок учун баҳс юритади. “Севинч” эса бундай беллашувда ўз бахтини бешинчи марта синаб кўради. Футболчиларимиздан Мафтуна Шойимова ва Нилуфар Қудратовалар жамоамиз иштирокидаги бўлиб ўтган барча Суперкубок баҳсларида ишитрок этишган футболчилар саналишади.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳозирча Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этаётган жамоалар сони учтани ташкил этади. Булар “Севинч”, “Металлург W” ва “Бунёдкор W” жамоаларидир.

Бу галги Суперкубокнинг номинал мезбони “Бунёдкор W” жамоаси бўлади. “Севинч” жамоамиз эса меҳмон жамоа мақомида майдонга тушади.

Барча футбол ишқибозларини, 29 июнь  душанба куни Зомин шаҳридаги “Зомин” стадионида бўладиган Ўзбекистон Суперкубок учрашувини томоша қилишга таклиф этамиз. Албатта телеэкран орқали! Учрашув “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиши режалаштирилган!

Сиз, “Севинч” ва “Бунёдкор W” жамоалари ўртасидаги ўйинда, эркаклар футболида учрамайдиган қизиқарли воқеалар гувоҳига айланишингиз мумкин. Ўтказиб юборманг!

VI Ўзбекистон Суперкубоги
“БУНЁДКОР W” – “СЕВИНЧ”
29.06..2020. Зомин ш., “Зомин” стадиони. 18:00да
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов
Қанот ҳакамлари: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Захира ҳаками: Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Нигора Абидова

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 11:05, 29.06.2020.
Ўқилди: 4565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.