Кириш Регистрация

Эркин Байдуллаев: "Насаф"га қарши ўйинга ҳар томонлама тайёр бўлишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 7-турида АГМК ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади. Турнинг марказий ўйини дея эътироф этилаётган баҳс олдидан олмалиқликлар ҳимоячиси Эркин Байдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Насаф"га доим мухлислик қиламан, сабаби ўзим 6 йил "аждарлар" шарафини ҳимоя қилганман. Ўша вақтдаги йигитлар билан ҳалигача йиғилиб турамиз. Ҳозир у футболчиларнинг кўпчилиги "Пахтакор"да, қолганлари бошқа клубларда тўп тепишмоқда. Рўзиқул ака билан ҳам ҳалигача гаплашиб турамиз. Ҳозирги "Насаф"нинг таркиби анча ёшарган, деярли барчаси академиядан чиққан. Менимча, "Насаф" кучли учликка кира оладиган жамоа.

Уларга қарши ўйинга ҳар томонлама тайёр бўлишимиз керак. Рўзиқул аканинг жамоаси ўйин вақтида ҳар хил схемада ўйнаб кўради. Собиқ шогирди сифатида буни яхши биламан". 

"Машъал"га қарши кечган ўйин ҳақида

"Машъал" голгача 5 та ҳимоячи билан ўйнади. Голдан кейин эса бизга қийин бўлди, чунки улар кўпроқ ҳужумга ўтишди. Биз ўйин сўнггига қадар ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик.

Гол уриш учун бизда кам вазият бўлди. Ўша ўйинда бизга Элгужа етишмади. У ўйнамаган ўйинларда ҳужум ташкил қилишимиз қийинроқ бўляпти. У маъсулиятни ўзига ола биладиган футболчи. Насиб қилса, навбатдаги ўйинларда ёрқинроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз, ОЧЛга йўлланмани қўлга киритиш".

Киритилди: 22:30, 30.06.2020.
Ўқилди: 3425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.