Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Превью. “Навбаҳор” - “Сўғдиёна”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 7-тури доирасида севимли "Навбаҳор" ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг  Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 48 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 24 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 17 та баҳсда зафар қучган, 7та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 86-57, “Навбаҳор”фойдасига.

Наманганликлар ўзаро ўйинларда 79 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 58 очко мавжуд.

“Навбаҳор” - “Сўғдиёна”  клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига 7та жавобсиз тўп киритишганди.

Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йиллардаги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” шу пайтгача “Навбаҳор” майдонида ғалаба қозона олмаган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларнинг 20тасида “лочинлар” зафар қучишган бўлса, қолган 4та баҳсда жамоалар дурангга имзо чекишган.

Бўлажак ўйинда севимли жамоамизга омад ёр бўлиб, мазкур ёқимли анъана 2 июль кунги баҳсда ҳам давом этишини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:15, 01.07.2020.
Ўқилди: 2021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.