Express порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Каталониянинг "Барселона" клуби Антуан Гризманни сотиб юбориши мумкин.
Клуб раҳбарияти 29 ёшли футболчини ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Чунки, у ҳалиям "Камп Ноу"га тўлиқ мослашиб кета олмади. Ушбу вазиятни "Арсенал" ҳамда "Интер" клублари синчковлик билан кузатишмоқда.