Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Жамоадан кетганлар эмас, у ерда қолганлар "Барселона" учун фожеами?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

4 карра мамлакат чемпионлиги, 4 маротаба Испания кубоги, 2 маротаба Испания супер кубоги, 1 мартадан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби ва супер кубоги эгаси ҳамда 1 маротаба клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги. Кўп йиллардан буён ушбу клубнинг баскетбол бўлимидан тортиб, директорлар кенгашигача фаолият кўрсатиб, 2014 йилда раҳбарлик лавозимига етиб келган, Хосеп Мариа Бартмэунинг клуб учун қилган меҳнати самараси, ҳозирча шулар. Дунё футболидаги воқеалар ривожи тобора тезлашган айни паллада эса мухлислар, бундан ҳам кўпроғини талаб қилмоқдалар. Каталонияликларнинг ўйинига бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсон, ушбу даражадаги жамоа 5 йилдирки “Қўшқулоқ кубок“ка яқин йўламаётганидан бироз таажубланади. Бугун, “блаугранас“ дуч келаётган муаммолар ҳам аслида аввалдан юз бериб келаётган воқеа ҳодисалар йиғиндиси дейиш мумкин. Инқирознинг Бартомэу билан боғлиқ асосий жиҳатларига трансферлар билан боғлиқ вазиятни менгзаш қайсидир томондан тўғридир, лекин ўша кутилган ва сўралган футболчилар: Коутиньо, Дембеле, Де Йонг, Гризманн кабилар олиб келиндику. Улардан қандай фойдаланиш, бу ёғи мураббийнинг вазифаси ҳисобланмайдими, аслида? Демакки, асосий жиҳат, жамоага Месси сиймосидан юқорироқ бўлган шахс танлашдаги хатолик. Ўз ўрнида бу хатолик, юқоридаги футболчиларнинг жамоадаги фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

Энди, Эрнесто Валверде қўл остидаги жамоа эса идеал эмасди, фақатгина бир амаллаб эришилган кубоклар унинг камчиликларни ёпибa кетаверарди. Ваҳоланки, улар энг муҳим, энг салмоғи баланд ўйинларда яна сув устига сизиб чиқиб қолаверарди. Миллий чемпионат, қолаверсa суперкубокда қучилган зафарлар мухлисларни сира ҳам қониқтирмади. Кетма-кет хатолардан кейин испаниялик мутахассис учун чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ўрни келганда айтиб ўтиш жоиз, жамоа ўша ёрқин хотираларни қайтаришга ҳали ҳамон уринмоқда, яъни ҳечам услубидан йироқлашигиси келмаяпти ёхуд уни сақлаб қолиш учун ҳар нарсага тайёр. Бунинг исботини, жамоага Кике Сетьен олиб келинганлигида кўриш мумкин. Балким, шу ҳам асосий камчиликдир. Негадир, Гвардиола даврини қумсаётганлар, хатто, нолиётганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Лекин, ўша “парвоз“ни бошқача услуб билан ҳам амалга оширса бўлар, балки? Шиддатли, тезкор, сония сайин воқеаларга бой бўлиб бораётган бугунги футболга ўша услуб қанчалар ҳамоҳанг? Ахир, замонавий футболда услуб эмас ўзгарувчанлик кўпроқ натижа келтирмаяптими? Юқорида айтиб ўтганимиз, топ даражадаги юлдуз футболчилар ҳозир нима учун кўк анорранг либосда, таркибда эмас? Сабаб, зўр футболчилар даражасидаги мураббийнинг йўқлигида.

7-рақамли бразилияликни услубга мослаштирмоқчи бўлишди, айрим "Барселона" мухлислари ёдидан ҳам чиқиб қолган Усмон Дембелега эса на асосий таркибдан мустаҳкам ўрин, на ўзи учун қулай позиция яратишди. Натижа эса, кутилганидек эмас.

Мухлисларни қўрқувга солаётгани, Гризманн билан ҳам шундай ҳолат юз бериши. Боиси, катта умидлар, мақсадлар билан ҳарид қилинган етакчи футболчи мавсум бошидан буён, 36 та ўйинда 18 маротаба(таркибда энг кўп) заҳирага олинган. Аксар ўйинларни ҳам заҳирадан бошлаяпти ва самарасиз якунлаяпти. Диего Симьоне қўл остида голлар уришдан чарчамаган француз, янги жамоаси сафида 25 февралдан буён қуруқ ўйин ўтказади. Вазият шундай давом этса, Сетьен ҳам Валверде сингари яна бир ўткир қиличга занг тушуриши турган гап. Бош мураббий, шогирдларини атрофида бирлаштира олмаётгани, уларга етарлича мотивация бера олмаётгани, сўнгги учрашувларда қайд этилаётган натижалардан ҳам аён. Ўйинда баъзи кўрсатгичлар, ҳатто, тўп назоратининг кескин даражада ўсгани ҳам натижага таъсир кўрсата олмаяпти. Муҳим ўйинларда очколар йўқотилди, бу эса чемпионликка бўлган ишончнинг ҳам йўқолишига олиб келиши мумкин. Катта эҳтимол билан мутахассис мавсумни шу ерда якунлайди, унгача эса жамоа мураббийга ишонишда давом этади. Лекин барибир, якунда унинг Барсадаги келажаги моҳокамага қўйилиши аниқ, титулларсиз бўлсаку, шубҳасиз.

Кўплаб саволлар туғилишига сабабчи бўлган, келажак дея эътироф этилган Артурнинг алмаштирилишига ҳам асосий сабабчи хам "жаноб президент". Лекин, бу қарор бир вақтлар ҳатто, Мадрид клуби президенти Флоринтино Перезнинг Роналду ва Зиданга “хайр“ дегандаги тушунарсизликдан кўра тушунарлироқ, назаримда.

Аслини олганда "Ювентус" етакчилардан бири Миралим Пянич ҳам ўйин қурилишида энг яхшилардан бири. Устига устак, айни пайтда жароҳатлардан азият чекаётган жамоа учун, сўнгги 10 йилда бор йўғи 19 ўйинни жароҳат туфали ўтказиб юборган маҳсулдор, босниялик ярим ҳимоячи айни муаддао ва унинг, бразилияликдан кам жойи йўқ!

Кўриниб турибдики, жамоадан кетганлар эмас аксинча, баъзи қоладиганлар "Барселона" учун фожеа бўлиши мумкин.

Келажак борасида сўз юритишга эса бироз шошилмаган маъқул. Чунки, айни пайтдаги ажойиб оркестр учун яхши дирежор топиб, “Интер“дан Лаутаро Мартинесни олиб келса, Хосеп Мариа 2021 йилдаги президентлик сайловларидан сўнг, ўз фаолиятини давом эттирар, балки. Аксинча бўлса, клуб атрофида, шу кеча кундузда кўп бор янграган уша "келажак" асосида, жамоа бошқаттан қурилади.

Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:49, 02.07.2020.
Ўқилди: 11409 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.