Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Ла лига. «Реал» пенальтидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 33-тури доирасида «Реал Мадрид» ўз уйида «Хетафе»ни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Зидан жамоаси кетма-кет учинчи учрашувдирки ёрқин ўйин намойиш эта олмасдан, футболчиларнинг маҳорати эвазига ғалабани ўз томонлари оғдиришмоқда.

Бу сафар жадвалда 6-ўринда бораётган "Хетафе" "Қироллик клуби"га жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Ҳаттоки биринчи таймда тўпни назорат қилиш ва вазиятлар яратиш бўйича кичик устунлик меҳмонлар томонида бўлди. Ҳаттоки, Тибо Куртуа 3та сэйв намойиш қилишига тўғри келди.

Иккинчи бўлимда Зидан томонидан амалга оширилган алмаштиришлар ҳам у қадар фойда бермади. Фақатгина 78-дақиқада Карвахалнинг фаоллиги ва ҳимоячининг эҳтиётсизлиги туфайли мезбонлар пенальти ишлашди. Серхио Рамос 11 метрли зарбадан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Мазкур гол ўйинда ягоналигича қолди. Натижада "Реал" 2-ўриндаги "Барселона" билан фарқни 4 очкога етказиб олди. "Мадрид"ни 5 июль куни яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Жамоа Бильбаода "Атлетик" клуби меҳмони бўлади.

Испания Ла лигаси, 33-тур
Реал Мадрид – Хетафе 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 79, пенальти Рамос.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Карвахаль, Варан (Милитао, 33), Рамос, Модрич (Вальверде, 63), Кроос, Иско (Родриго, 64), Каземиро, Винисиус Жуниор (Асенсио, 63), Бензема (Мариано Диас, 90).
Хетафе – Сория, Ньом, Оливера, Суарес (Джейсон, 75), Кукурелья (Дуро, 69), Тимор (Фажр, 84), Арамбарри (Анхель Родригес, 84), Джене, Максимович, Эчейта, Мата (Молина, 75).
Огоҳлантиришлар: Тимор (1), Карвахаль (15), Рамос (26), Модрич (45), Ньом (47), Милитао (47), Суарес (52), Мата (72), Арамбарри (83), Мариано Диас (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:02, 03.07.2020.
Ўқилди: 7330 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.