Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Андрей Канчельскис: «Мавсум охиригача иштиёқ билан ўйнасак, ижобий натижага эришамиз»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Учрашув жуда қийин кечди. “Сўғдиёна”нинг биздан бир кун кўпроқ дам олгани ҳам ўз сўзини айтди. Футболда эса майда нарсалар бўлмайди.

Йигитларга майдонда ўзгача иштиёқ ва жонкуярлик билан ўйнаганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Кейинги баҳсларда ҳам шогирдларимнинг шундай иштиёқ билан тўп суришларини тилаб қоламан.

Кейинги турда жиддий рақиб бўлган “Бунёдкор”га қарши ўйнаймиз. Мазкур жамоа таркибида яхши футболчилар ўйнашади. Ўтган йилги мавсумда “Бунёдкор” жамоамизни икки марта мағлубиятга учратганди. Шу боис, бўлажак баҳсга бугундан бошлаб, жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз.

Футбол олдиндан башорат қилиш қийин бўлган ўйин. “Сўғдиёна” устози Улуғбек Бақоевнинг жамоамиз ҳақидаги илиқ фикрлари учун раҳмат. Бақоев ҳам футболчилик даврида яхши ўйнаган ва маҳоратли мураббий. Аммо майдонда биз эмас, футболчилар ўйнашади. Агар ўйинчиларни ўйинларга тўғри йўналтира олсак, барчаси яхши бўлади.

Йигитлар рестартдан кейинги иштиёқ, жумладан, кейинги баҳсларда ҳам бугунгидек тўп сурадиган бўлишса, жамоамиз мавсум якунида ижобий натижани қайд этишга қодир бўлади.

Ўзингизга маълум, футбол 90 дақиқа ўйналади. Мабодо, футбол ўйини 45 дақиқа давом этганида, барча жамоалар, шу жумладан, биз ҳам 45 дақиқага тайёргарлик кўрардик. Ҳозир эса 90 дақиқага тайёрланяпмиз. Ҳа, биринчи бўлимда, рақибда кўпроқ имкониятлар бўлди. Меҳмонлар югуришди,тўп учун кураш олиб боришди. Футболчилар кўп куч сарфлашса, хатоларга йўл қўйишни бошлашади.

Иккинчи бўлимда шогирдларим ҳужумкорликни кучайтириб, 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Умуман олганда, қайси дақиқада гол уришнинг фарқи йўқ. Асосийси тўп киритилди ва жамоамиз 3 очкони қўлга киритди. Асосийси, шу.

Иккинчи давра олдидан таркиб кучайтириладими? Ўша пайтга етиб олайлик, кейин кўрамиз. Ҳозирча таркибдаги йигитлар билан ўйнаймиз. Ҳар куни пандемия туфайли янги хабарлар чиқмоқда.

Жамоамиз таркибида ҳали ўз қобилиятини тўлиқ намоён этмаган футболчилар бор. Уларга имконият берайлик, кейин кўрамиз.

Сўзим якунида Халқаро спорт журналистлари байрами билан барчангизни табриклайман ва ижодий баркамоллик тилайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:15, 03.07.2020.
Ўқилди: 1997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [6476]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [3994]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2431]

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1990]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар [1526]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1514]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1315]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1267]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1233]

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади [1162]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик