Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Бугун футбол. «Локомотив» - «Сурхон»

Баҳо:
+ | -

Бугун Суперлиганинг 8-тур баҳсларига старт берилади. «Локомотив» ўз майдонида Термизнинг «Сурхон» клубини қабул қилади.

Учрашув аслида Термизда ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли Тошкентга кўчирилганидан хабарингиз бор. Мусобақа жадвалида «Локомотив» 9 очко билан 8-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 9-10. «Сурхон» эса 4 очко тўплаган ҳолда 12-ўринни эгаллаб турибди. «Сурхон»да тўплар нисбати 7-15.

Карантиндан сўнг кетма-кет 3та мағлубият қабул қилиб олган «Локо» ўтган турда ғалабага эришди. «Темирйўлчилар» уйда «Қизилқум» устидан 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Авазбек Ўлмасалиев, Кирилл Погребняк ва Диёр Туропов томонидан киритилган голлар «Локо»га бу йилги Суперлигада учинчи ғалабани тақдим этди. Аввалги иккита ғалаба ҳам уйда «Андижон» ва «Бухоро» устидан қўлга киритилганди.

«Сурхон» эса аксинча 3-турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Термизликлар бир бор дуранг ўйнаб тўртта беллашувда имкониятни бой беришди. Хусусан жамоа охирги 3 ўйинда фақат мағлуб бўлди. Бу мағлубиятлар АГМК, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор» билан кечган баҳсларда қайд этилди.

Бугунги учрашув «Локомотив» учун ўз майдонидаги 6-ўйин бўлади. Аввалги бешта баҳснинг учтасида ғалаба қозонган «темирйўлчилар» икки марта мағлуб бўлишган. «Сурхон» эса бугун сафарда бешинчи бор майдонга тушади. Бу жамоа ҳозирча сафарда бир марта ютуққа эришган: Навоийда «Қизилқум» 2:1 ҳисобида мағлуб этилган.

P.S. «Локомотив» - «Сурхон» учрашувини соат 19:00дан бошлаб «Маҳалла» ТВда тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 09:47, 06.07.2020.
Ўқилди: 2238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.