Суперлигада 8-турдан ўрин олган "Қизилқум" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.
69-дақиқада Шерали Жўраев ҳисобни очган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Сирож Мейлиев жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Суперлига, 8-тур
ҚИЗИЛҚУМ - АНДИЖОН 1:1
Гол: Шерали Жўраев (69) – Сирож Мейлиев (90+1)
«Қизилқум»: Артём Макосин, Абди Бяшимов, Руслан Маргиев, Алишер Саноев (Везиргелди Илясов 71), Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Воҳид Шодиев 71), Олег Толмасов, Суннатилла Абдуллажонов, Дониёр Усмонов (Қадамбой Нурметов 41), Достон Ибрагимов (Маккартни Навесеб 84)
«Андижон»: Ислом Абдуллаев, Фарҳод Мирахматов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Аривачукву Эммануэль, Ибе Окоро, Аабдулло Олимов (Қаҳрамов Баҳодиров 75), Усмонали Исмоналиев (75), Тимур Усманов, Жаҳонгир Абдумўминов (Сирож Мейлиев 75), Дмитро Зозуля.
Огоҳлантиришлар: Усмонали Исмоналиев (18), Аривачукву Эммануэль (22)