Кириш Регистрация

Абдусамад Дўрмонов: «Йигитларга аввалги учрашувни унутиш кераклигини айтгандим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг  Про лигасида 2-тур учрашувларига кеча старт берилди.Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида Фарғонанинг "Нефтчи"  ҳамда Урганчнинг "Хоразм"  жамоалари куч синашишди. Бўлиб ўтган ушбу баҳсда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Учрашув якунланганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўйин ҳусусида бир қатор саволларга жавоб қайтардилар.

  — Икки ҳафта ичида "Хоразм"  жамоаси билан иккинчи маротаба тўқнаш келдик. Йигитларга учрашув олдидан бундан олдин бўлиб ўтган беллашувни унутиб, бугунги баҳсда ўйин назоратини ўз қўлимизга олишимизни таъкидлаб ўтгандим. Кўриб турибсиз, охирги икки ҳафтада 4 та ўйин ўтказганимиз боис, футболчиларда катта юк ҳисси бор эди албатта. Шу қатори иссиқ об-ҳаво ҳарорати ҳам ўз таъсирини ўтказиши  табиий. Лекин, биринчи бўлимнинг ўрталарида тажрибали ва етакчи ижрочимиз Мансур Саидов ўз маҳоратини ишга солиб, гол киритишдан ташқари жамоа аъзоларини ўз ортидан эргаштиришга ҳам муваффақ бўлди.

Танаффус пайтида йигитларимизга берилган кўрсатмалар ўз ифодасини топди. Иккинчи бўлимда ҳужумларни кўпайтириб, яна 2 та тўп киритишга эришдик. Футболчиларнинг намойиш этган ўйинларидан мамнун бўлган ҳолда, уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Энди бундан буёғига  олдинга қараб интилишимиз лозим.

   — Жавоҳир Расулов  бугун захира ўриндиғида кўзга ташланди. Унинг учрашувларга қай даражада тайёр эканлигига ойдинлик киритсангиз?

  — Жавоҳир Расулов февраль ойида жароҳат олиб, кейинчалик карантиндан кейин ҳам тикланиш жараёнини ўтказиб юбориб, мана икки ҳафтадирки умумий гуруҳга қўшилиб машғулотларни бошлаб юборди. Ҳозирги кунда унда тикланиш жараёни давом этмоқда. Жавоҳир қобилиятли ва моҳир футболчи. Ундан умид ва ишончимиз катта.

"Нефтчи"  матбуот хизмати

Киритилди: 21:07, 08.07.2020.
Ўқилди: 2786 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.