Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

ЎФА вакиллари Наманганда бўлишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, U-19 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Жорий йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган мазкур қитъа биринчилигининг Саудия Арабистони, Австралия, Вьетнам ва Лаос терма жамоалари жойлашган  “С” гуруҳи ўйинлари Намангандаги “Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади.  

Бугун вилоятимиздаги стадионлар ҳамда меҳмонхоналарнинг U – 19 Осиё чемпионатига мувофиқлигини текшириш мақсадида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мутахассислари – Аҳмед Тиллаев ҳамда Ислом Рўзиевдан иборат делегация аъзолари Наманганга ташриф буюришди.

ЎФА вакиллари ташриф давомида Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ, “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ва Уйчидаги “Пахтакор - 79” стадионлари, шунингдек, “Ахсикент”, “Ойдин Плаза”, “Шедевр Плаза” меҳмонларини кўздан кечиришди.    

Жумладан, “Марказий” ўйингоҳга ташриф чоғида ЎФА мутахассислари майдоннинг ҳолати билан танишиб, шунингдек, жамоаларнинг кийим алмаштириш, ҳакамлар ва назоратчилар, допинг – назорат, матбуот анжумани хоналарини  текширишди ҳамда бу борада ижобий фикрлар билдиришди.

Шу тариқа ЎФА делегациясининг вилоятимизга ташрифи ўз якунига етди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 01:32, 10.07.2020.
Ўқилди: 2434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик