Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг агенти мижозининг келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
"Менимча, Буффон мураббий бўлиши керак. У футболни яхши тушунади, Жанлуижи ҳар қандай ечиниш хонасини бошқариш тажрибасига эга.
"Ювентус"ни бошқарадими? Менимча, у бу клубни бошқариши мумкин. Буффон табиатнинг буюк инъомига эга дарвозабонлар тоифасига киради", -деди агент.