Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Хавини ҳайратда қолдирган футбочилар

Баҳо:
+1 | -1

 Фаолияти давомида кўплаб мега юлдузлар билан бирга тўп сурган ва кўплаб афсоналарга қарши кураш олиб борган Хави оавда кам кўриниш беради. Шунга қарамай, у айтган сўзлар кўпинча оз фурсатдан сўнг ўз тасдиғини топади.

Бугун айнан Хави томонидан эътироф этилган футболчилар ва воқеалар ҳақида сўз боради. Айни дамда мураббийлик қилаётган испаннинг ҳар-ҳил вақтда берган интервьюларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу сўзлардан сўнг, "Реал Мадрид" мухлисларининг ҳам Хавига бўлган ҳурмати ошса, ажаб эмас.

Антуан Гризман

 

Хави Антуаннинг “Барселона”га кўникиб кетиши борасида , билдирган фикрларини эьтибор қаратинг! Бир неча ой аввал берилган интервьюда Хави Гризманни олдинда нималар кутаётганани аниқ айта олгандек гўё...

"Антуан мен кўрган ҳужумчилар орасида энг кучлиларидан бири деб айта оламан. У Франция терма жамоасида ҳам “Атлетико Мадрид”да ҳам ўйин натижасига таъсир ўтказа оладиган футболчи ҳисоблар эди. Унинг майдондаги ҳаракатлари кишини қувонтиради. Антуан билан бир неча бор майдонда тўқнаш келганим учун у ҳақида қўрқмасдан шу сўзларни айтмоқдаман. Тоғри Месси жамоани ортидан етаклаб юришдан тўхтамагунича Гризман ўз ўйинини топа олмаслиги мумкин, бироқ у шусиз ҳам “Барселона”ни кучайтира олади. Шунчаки унга имкон бериш лозим."

 

Неймар

 

Бразилиялик ҳужумчи ПСЖ билан шартнома имзолагач, кўплаб мухлис ва жамоадошлари уни кескин танқидқилишни бошлади. Хави биринчилардан бўлиб уни қўллаб-қувватлаган.

"Мен уни доим ҳурмат қилганман ва шундай бўлиб қолади. У чинакам футбол дахоси. Неймар майдондаги ҳар бир дақиқани санъат асарига айлантиришни истайди ва бу ишни уддасидан чиқади. Очиғи ундаги потенциални Мессидан бошқа ҳеч кимда кўрмаганман. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, ўтмишни унутиб олдинга қадам ташлаш лозим. Унинг Париждаги фаолиятига омадлар тилаб қоламан. Ҳаммаси учун рахмат Неймар!"

 

Муҳаммад Салаҳ

 

Хави Салаҳ ҳақида бир неча бор интервью берган бўлсада, у томонидан Салаҳ “Рома” жамоасида тўп тепиб юрган даврларда берилган интервьюни тақдим этишга қарор қилдик. Хавининг топқирлигига яна бир бор баҳо беринг

"Салаҳ дунёдаги энг чаққон футболчилардан бирига айланиб бормоқда. Ҳозирда у Роналдудан ҳам тезкор футболчига айланиб улгурди. Бундан ташқари, у катта тезликда ҳам ҳимоячиларни алдаб ўтиб кетиши мумкин. Салаҳ исталган жамоа учун бош оғриғи бўлиши мумкин. Кўпчилик уни бир мавсум футболчиси деб таҳмин қилмоқда, лекин менимча у келажакда чинакам юлдуз даражасида кўтарила олади."

Мбаппе

 

Франциянинг Россияда бўлиб ўтган мундиалдаги ғолиблигадан сўнг, Хави испан нашрлари учун интервью берди ва Мбаппенинг ўсиши учун ўз маслахатини аямади.

"Киллиан жисмонан жуда ривожланган футболчи. Бундан ташқари катта тезликда тана билан ҳам яхши ўйнай олади. Ҳали 20 ёшга тўлмаган йигитчанинг шу қадар сифатли футбол намойиш этишига қойил қолмасдан иложингиз йўқ. У чинакам фантастик футболчи. Афсуски, муаммо ҳам айнан шунда. Агар Мбаппе ўсишдан тўхтаб қолса, келажакда унинг ўйинида кескин пасайиш кузатилади. Чунки мухлислар уни жуда юқори темпдаги ўйинлари билан танишди. Энди янада яхшироқ тўп суриш талаб этилади. Очиғи унга Гвардиоланинг жамоасида тўп суришни маслаҳат берган бўлар эдим. Ана шундагина Мбаппе ўз ўйинини янги даражага олиб чиқа олади."

Иньеста

 

Хави узоқ йиллик дўсти “Барселона” учун ўзининг сўнги учрашувини ўтказганидан сўнг, шу сатрларни ўз ижтимоий тармоқларига жойлаштирган эди.

 "У билан нафақат майдонда балки ҳаётда ҳам бирга кўп ғалабалар ва кўплаб мағлубиятларни бошдан кечирганмиз. Унинг “Барселона”ни тарк этиши ҳақидаги хабар бугун ёки эртага эълон қилинишини таҳмин қилаётган бўлсамда, бунга ишониш қийин. Очиғи бутун ҳаётинг ўтган клубдан кетиш нақадар оғир эканлигини мен яхши ҳис этганим боис, Иньестанинг кўнглидан нима ўтаётганини тасаввур қиляпман. Дўстим, сен футбол оламида ўз сўзингни айта олган футболчисан. Сен каби буюк футболчи билан бир жамоада тўп сурганимдан фахрланаман.

Бонус. Жалолиддин Машарипов

 

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўйинда “Ас-Саад” таркибида майдонга тушган Хави ўйиндан сўнг, журналистлар берган саволларга жавоб бериб ўтди. Қувонарлиси шундаки, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эъторф этилган ярим ҳимоячи ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповни алоҳида қайд этиб ўтишни унутмади.

"Мураббий тўғри айтиб ўтди. Дастлабки 15 дақиқада яхши ўйнадик. "Пахтакор" жуда яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрсатди. Айниқса қанотларда яхши ҳаракат қилишди, чап қанотда ўйнаган вингери, Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатларини алоҳида такидлаб ўтган бўлардим. Иккинчи бўлимда мураббий тактикани ўзгартирди ва ўйинни назорати бизг ўтди. Иккинчи таймда деярли бехато ўйнадик. Ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Бутун ўйинни оладиган бўлсак дурангни адолатли деб айта оламан"

 

Манба: Esquire
Киритилди: 17:08, 10.07.2020.
Ўқилди: 18288 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.