Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

“Локомотив-W” қизларида коронавирус аниқланмади

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ “Локомотив-W” аёллар жамоаси жойлашган меҳмонхонада коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро аниқлангани ва жамоа шу боис зудлик билан изоляцияга олингани ҳақида хабар берган эдик. Шу туфайли, Олий Лига 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор-W” – “Локомотив-W” учрашуви бошқа муддатга қолдирилган эди. Шу куниинг ўзида жамоа коронавирус инфекцияси учун тест топширган ва жамоа жойлашган “Локомотив” меҳмонхонасида карантинга олинган.

Маълум бўлишича, бугун жамоа вакилларидан олинган тест жавоблари эълон қилинган ва уларда вирус аниқланмаган. Шу боис, бугуннинг ўзида “Локомотив-W” клуби ушбу меҳмонхонадан тўлиқ таркибда Чирчиқ шаҳридаги "Zerom" меҳмонхонасига кўчиб ўтган. Жамоа айни дамда ушбу меҳмонхона яқинидаги “Кимёгар” стадионида машғулот ўтказишни режалаштирмоқда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:47, 10.07.2020.
Ўқилди: 3898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [6395]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [4293]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3695]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3619]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [3429]

Криштиану Роналду Мадридга етиб келди — футболчи тушкун кайфиятда кўринди (+Видео) [3343]

Португалия термаси Роналду билан боғлиқ воқеалардан кейин обуначиларини йўқотмоқда [2935]

Леау Роналдунинг 7-рақамини қандай олганини айтиб берди [2891]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2582]

Ҳамид Саҳари Роналдунинг Португалиядаги вазиятини карикатурада акс эттирди (+Видео) [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик