"Челси" клуби бир томонлама ҳаракат қилиб Тэмми Абрахам билан шартномани бир йилга узайтириб қўйди. Клуб ўйинчи билан аввал тузилган шартноманинг тегишли бандини фаоллаштирди. "The Guardian" тарқатган хабарга кўра, футболчи энди 2023 йилгача "кўклар" аъзоси ҳисобланади.
Аввалроқ томонлар янги шартнома борасида музокара олиб бориб, бир тўхтамга кела олишмаганди. Шундан сўнг коронавирус пандемияси туфайли музокаралар тўхтаб қолган эди. Тэмми ҳафталик маошининг яна 50 минг фунтга оширилишини истаган эди.
Жамоа раҳбарияти эса футболчи билан янги шартнома борасидаги мунозара қийин кечишини ҳис қилгани учун амалдаги келишувнинг тегишли бандини фаоллаштиришга ва Абрахам билан тузилган шартномани яна бир узайтириб қўйишга қарор қилди.
Абрахам жорий мавсумда "Челси" сафида барча мусобақалар доирасида 40та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урди.