Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Аталанта» А Серияда 68 йиллик рекордни такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» А Сериянинг 32-туридан ўрин олган учрашувда «Ювентус» майдонига сафар қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 16-дақиқасида «Аталанта» ҳужумчи Дуван Сапата «Ювентус» дарвозасини аниқ нишонга олди. Сапата учун бу Италия чемпионатининг жорий мавсумидаги 15-гол бўлди.

Шу тариқа «Аталанта»нинг бир йўла уч ўйинчиси А Сериянинг бир мавсумида 15 ва ундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди. Сапатадан ташқари, ярим ҳимоячи Йосип Иличич (15 та гол) ва ҳужумчи Луис Муриел (17) 15 талик довонга етган.

Бергамоликлар 1951/52 йилги мавсумда «Ювентус» ҳужумчилари – Жамперо Бониперти, Эрмес Муччинелли ва Жон Ҳансен томонидан қайд этилган натижани такрорлади. Football Italia хабарига кўра, ўтган мавсумда худди шундай статистикани ПСЖ ҳужумчилари — Эдинсон Кавани, Неймар ва Килиан Мбаппе ҳам қайд этган.

32-турдан кейин «Аталанта» 67 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди, жамоа 2-поғонадаги «Лацио»дан 1 очкога ортда қолмоқда. «Ювентус» эса 76 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:03, 12.07.2020.
Ўқилди: 3608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.