Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Азимжон Аҳмедов: «Жамоадошларим билан фахрланаман»

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” клубининг тажрибали ярим ҳимоячиси ва сардори Азимжон Аҳмедов Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Айни пайтдаги пандемия даврида Суперлига учрашувлари мухлисларсиз ўтказилаётган бўлса-да, ўйинлар кескин курашлар остида кечмоқда. Бунга мисол тариқасида кўплаб баҳсларни келтириш мумкин. Жамоамиз ҳам рестартдан кейинги ўйинларда ижобий натижалар қайд этаётганди. Бироқ ўтган турда “Бунёдкор”га имкониятни бой бериб қўйдик.

Шу боис, “Қизилқум”га қарши кечадиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Гарчи навоийликлар турнир жадвалининг қуйи поғоналаридан жой эгаллаб туришган бўлса-да, ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатишлари мумкин. Шунинг учун хотиржамликка берилиш ярамайди.

Биз ҳар бир ўйинда майдонга “Навбаҳор”нинг баҳсларини ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ишқибозлик қилаётган мухлислар руҳий далдасини ҳис қилган ҳолда, ғалаба иштиёқида тушамиз.

Жорий мавсумда таркибимиздан яхши футболчилар ўрин олишган. Улар билан бирга ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишимизга аминман. Жамоамиздаги йигитларнинг барчаси ўз ишини севади ҳамда меҳнат қилишдан қочмайди. Жамоадошларим билан фахрланаман.

Бўлажак ўйинда ҳам зафар қучиб, жамоамиз иштирокидаги учрашувни телевизор орқали томоша қилиб, биз – футболчиларни руҳан ҳамда қалбан қўллаб-қувватлайдиган мухлисларга қувонч улашиш ниятидамиз", — деди Азимжон Аҳмедов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:53, 13.07.2020.
Ўқилди: 2400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.