Кириш Регистрация

Миржалол Қосимов: «Дуранг адолатли натижа бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Турнир жадвалининг юқори поғоналарини эгаллаб турган икки жамоа тўқнашди. Қолаверса, "Пахтакор" 2-3 йилдан буён ўзагини сақлаган ҳолда яхши шакллананиб улгурган жамоа. "Пахтакор"да кучли ижрочилар бор. Менимча, жамоам ёмон ўйин кўрсатмади. Фақат учрашувнинг охирги 20 дақиқасида бўшашганимиз панд берди. Қисқа вақт ичида дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ. Қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Бугун Суҳроб Султонов яхши ҳаракат қилди. Чиройли ўйин бўлди. Айрим жароҳат олган футболчиларимиз бугун ёрдам бера олишмади ва уларни ўрнига тушган ўйинчилар бир-бирларини ўрнини муносиб тўлдирди. Агарда сўнгги 15 дақиқадаги бўшашиб қолганимизни инобатга олмаса, дуранг адолатли натижа бўлди.

Замоний футболни пиёда ўйнаб бўлмайди. Бугунги кунда футболда кўп югурган жамоа муваффақият қозониши мумкин. Техника, фикрлаш ва бошқа нарсалар иккинчи, учинчи даражага тушган. Ҳар ўйинда ротация амалга оширяпмиз. Чунки қўл остимда 20 нафар футболчи ва 3 дарвозабон мавжуд. Элгужа Григалашвили, Санжар Турсунов ва Дилшод Жўраев жароҳат сабаб ёрдам бера олишмади. Сайдулло Раҳматовга чап қанот ҳимоясида рақобат туғдириш мақсадида Мурод Тошматовни ҳам қанот ҳимояда ўйнатяпман. Таркибда барча футболчилар ҳар ўйинимизда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Ҳожимат Эркинов бизга "Пахтакор"дан ижара асосида ўтган. Бугун ўз жамоасига қарши юқори иштиёқ билан тўп тепди. Ёш бўлишига қарамасдан иқтидорли ва маҳоратли футболчи. Элгужани ўрнига бошланғич таркибдан жой олди. Жорий мавсум Эркинов ўзидан ёмон таассурот қолдирмаяпти. Жиззахда "Сўғдиёна" билан  ҳамда Олмалиқда "Бунёдкор"га қарши учрашувда ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирганди. Меҳнат қилишда давом этиши керак. Ўсишдан тўхтаб қолиши керак эмас. Ҳожимат Эркиновнинг келажаги порлоқ", — деди Миржалол Қосимов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 00:41, 14.07.2020.
Ўқилди: 3349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7603]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6561]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5264]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3339]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2930]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2499]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2454]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2314]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1878]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1834]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик