Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Ла лига. «Гранада» «Реал»ни хавотирга солди, чемпионлик учун «Мадрид»га бир қадам қолди

Баҳо:
+ | -

«Реал» Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган «Гранада»га қарши ўйинда икки хил бўлимда икки хил ўйин намойиш этди.

Мадридликлар учрашувни жуда зўр бошлашди. Масалан, қанот ҳимоячиси Ферлан Менди, кутилмаганда, икки ҳимоячи орасидан ёриб ўтиб, жарима майдонига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўсини ва посбоннинг қўллари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди.

Орадан 6 дақиқа ўтиб, Модричдан узатма қабул қилган Бензема жарима майдонига кирди ва олис бурчак сари аниқ зарба бериб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Икки тўп фарқи Зидан шогирдларини бироз бўшаштирди. Иккинчи бўлим бошида Мачис зарбавор вазиятга чиқди ва яқин масофадан Куртуа дарвозасини ишғол қилди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганида "Гранада" ҳисобни тенглаштириш учун жуда яқин келди. Дастлаб Исмоил Кёйбаши томонидан йўлланган зарбани Куртуа қайтарган бўлса, Азизнинг зарбасини Рамос чизиқ устидан қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимни мана шундай хавотир ва таҳлика остида ўтказган "Реал" ғалабани сақлаб қолди. Мадридликлар 16 июль куни "Вильярреал"га қарши бўладиган ўйинда чемпионликни қўлга киритиши мумкин.

Испания Ла лигаси, 36-тур
Гранада – Реал Мадрид 1:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – 10 Менди, 0:2 – 16 Бензема, 1:2 – 50 Мачис.
Гранада – Руй Силва, Дуарте, Диас (Пуэртас, 46), Херман Санчес, Фулькье (Монторо, 55), Азиз, Жил Диаш, Вико (Этеки, 75), Эррера (Антоньин, 75), Мачис (Кейбаши, 85), Фернандес.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Карвахаль, Варан, Каземиро, Кроос, Иско (Родриго, 64), Модрич, Вальверде (Асенсио, 64), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Менди (17), Дуарте (46), Жил Диаш (58), Куртуа (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:00, 14.07.2020.
Ўқилди: 8884 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик