«Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга Россиянинг бир нечта гранд жамоалари қизиқиб қолди.
Аввалроқ ўзбекистонлик футболчига «Спартак» қизиқаётгани ҳақида агент Александр Маньяков маълумот берган эди. "Қизил-оқлар"нинг янги бош директори Шамиль Газизовнинг шахсан ўзи ушбу трансфер билан шуғуллана бошлаган. Ушбу функционер бунгача "Уфа"да бош директор лавозимида ишлаган эди.
Шунингдек, Остон учун курашга «Краснодар» ҳам қўшилди. Ўрунов ўз вақтида бу жамоа академиясида шуғулланган. «Краснодар» раҳбарияти Одил Аҳмедов пайтидан буён футболчининг яқинлари билан яхши муносабат ўрнатган.
Бундан ташқари, Sport24 тарқатган хабарга кўра, «Локомотив» ва «Зенит» клубларида ҳам ўзбек футболчисига нисбатан қизиқиш уйғонган.
Маълумотларга қараганда, 2020 йилнинг қишки трансфер пайтида Ўруновни «Ростов»га 200 минг еврога сотиб олиш учун таклиф қилишган. Аммо у Карпин жамоасига тўғри келмагани учун «Уфа»га ўтиб кетган эди.
Остон Ўруновнинг "Локомотив"га қарши ўйиндаги дриблингларини томоша қилинг: