Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри "Сассуоло" билан қайд этилган дурангга қуйидагича изоҳ бериб ўтди.
"Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ҳам жисмоний, ҳам рухий томондан оқсаяпмиз. Биз базида ажойиб ўйин кўрсатяпмиз, базида эса жуда суст ҳаракат қиляпмиз. Буни тушуниш ва ҳазм қилиш жуда қийин.
"Сассуоло" ажойиб формада. Улар қаторасига 4та ўйинда ғалаба қозонишди ва охирги ўйинда ҳам ажойиб ўйнашди. Агар улар шу темпни ушлаб қолишса, янги "Аталанта" бўлишлари мумкин", -деди мураббий.