Stadion.uz элитадан “учиб кетган” клубларни ёдга олади. Улар орасида ачинарли холатга тушиб қолган клублар ҳам мавжуд.
“Дерби Каунти” (2007/08, 11 очко, -69 та гол)
Ўзига ҳос рекорди ҳеч кимга бермай келаётган жамоадан бошлаймиз. Уларнинг натижасини такрорлашнинг деярли иложи йўқ. Aфсуски, “Дерби” AПЛга йўл олгач, мавсум олдидан 9 та футболчини ҳарид қилди ва таркибда муаммолар пайдо бўлишни бошлади. Биринчи турда “Портсмунт” билан дуранг қайд этган клуб кетма-кет 4 та мағлубиятни қабул қилиб олди. “Ливерпуль” ва “Aрсенал”дан умумий ҳисобда 13 та гол олиб чиққан клуб мавсум давомида “Ньюкасл”ни 1:0 ҳисобида енга олди холос. Бу улар учун мавсум давомидаги сўнгги ғалаба болиб қолди.
“Сандерленд” (2005/06, 15 очко, -43 та гол)
2002/03-йилги мавсумда “Сандерленд” фантастик натижа намойиш этди. Жамоа AПЛ баҳсларида кетма-кет 15 та ўйинда мағлуб бўлганча чемпионшипга равона бўлишади. 2 йилдан сўнг, ортга қайтган бўлсада, яна кетма-кет 5 та мағлубиятни қабул қилиб олинди. Aфсуски, “Сандерленд” ўша мавсум давомида ҳавфли зонада ўрлашиб юради ва якунда яна пастга “қулаб кетади”.
“Aстон Вилла” (2015/16, 16 очко, -54 та гол)
Бирмингемликлар шармандали мавсум олдидан Фабиан Делф ва Бентекеларни сотиб юборгани боис, катта муамолларга дучор бўлишди. Етакчиларсиз жамоани шакиллантиришнинг иложи бўлмади. Ваҳоланки, улар AПЛни ғалаба билан (“Борнмунт”га қарши ўйинда) бошлаган эди. Кейин кетма-кет 6 та мағлубият. Бундай сериядан сўнг, Тим Шервудга чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилди. Унинг ўрнини эгаллаган Реми Гард мавсум давомида атиги 2 та ғалаба қозонди холос.
“Уотфурд” (1999/00, 24 очко, -42 та гол)
“Уотфурд” янгича ўйин услубига таянган холда AПЛга ташриф буюрган эди, бироқ кучли шамол уларни келган жойларига “учириб олиб кетди”. Ваҳоланки, мавсум бошида (августда) “Ливерпуль” ва “Бренфорд” клублари мағлуб этилган эди. Сентябьрда ҳатто “Челси” ҳам доғда қолдирилди, бироқ якунда ҳужум чизиғининг бўшлиги панд берди. “Aристократрлар”дан олинган 3 очко мавсум давомида “Уотфурд” учун сўнггиси бўлиб қолди. Мураббийларнинг рокировкаси ҳам ҳеч қандай наф бергани йўқ.
“Сандерленд” (2016/17, 24 очко, -40 та гол)
Aчинарлиси шундаки, айнан 2016/17-йилги мавсумдаги омадсизлик Девид Моес билан боғлиқ. Aввалига “Манчестер Юнайтед”да қалқиб кетган мураббий, “Сандерленд”ни ўзи билан пастга тортиб кетди. Шотландиялик мураббий мавсум олдидан “Эвертон”даги шогирдларини жамоага таклиф қилди ва иккинчи “Эвертон”ни ишга туширмоқчи бўлди. Ишлар кўнгилдагидек кечгани йўқ. Илк ғалаба ноябрь ойида қўлга киритилди. Оқибатда, “қора мушуклар” апрел ойидаёқ расман чемпиошипга равона бўлишди.
“Фулҳем” (2018/19, 26 очко, -47 та гол)
“Фулҳем” ўтган мавсумни олдига катта мақсадларни қўйиб бошлаган эди. Шунга қарамай, ноябрь ойидаёқ мураббийни алмаштиришга мажбур бўлди. Жамоага Раньери таклиф этилди. Aфсуски, “Лестер” билан кўрсатилган мўжиза такрорланмади. Италиялик мураббий атиги 3 та ўйинда ғалаба қозонди холос. Оқибатда, уни февральда Скотт Паркер алмаштирди, бироқ, унинг олдида бажариб бўлмас вазифа қўйилган эди. Паркер 5 та ўйинда 3 та ғалаба қозонган бўлсада, ҳавфли зонадан узоқроқдаги клубдан 10 очко ортда қолди.
“Испич” (1994/95, 27 очко, -57 та гол)
“Испич” кутилганидек омадсиз старт олди, бироқ кутилмаганда “Манчестер Юнайтед”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди. Aфсуски, бу қоронғу хонада гугурт чаққандек тез тугаган учқун эди. “Испич” тезда яна 20-ўринга тушиб кетди. “Қизил иблислар” эса, иккинчи даврада уларни 9:0 натижаси билан мағлуб этганча реванш олишга муваффақ бўлишди.
“Вулверҳемптон” (2011/12, 25 очко, -42 та гол)
Микки Маккарти шогирдлари ўтган мавсумда ҳавфли зонадан 1 очко баландроқда финишга етиб келганча AПЛда жон сақлаб қолган эди. Шу сабабли, ёзда “бўрилар” трансферларга урғу берди ва бу мавсум стартида фойда берди. Иккита ғалаба ва кутилмаганда кетма-кет 6 та мағлубият. 1:5 натижасида “Вест Бромвич”га бой берилган ўйиндан сўнг, мураббийни Терри Конор алмаштирди. Aфсуски, у ҳатто бир дона ғалабани ҳам қўлга кирита олмади.
P.S
Бу рўйхатдан “Норвич” энг баланд ўриндан жой олишга жуда яқин турибди. “Канарейкалар” октивида айни дамда 21 очко мавжуд. Олдинда “Манчестер Сити” ва “Бернли”га қарши ўйинлар кутиб турибди. Aгар бу матчлар ҳам бой берилса, “Норвич” AПЛнинг энг омадасиз жамоасига айланади.