Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Месси: "Реал"нинг чемпион бўлишида бизнинг ҳам "ҳисса"миз бор"

Баҳо:
+ | -

«Реал» 3 йилдан бери илк бор Мадридга Ла Лига чемпионлигини қайтарди. Коронавирус туфайли тўхтатилган чемпионат қайта тикланганидан кейин Зидан ҳар битта ўйин финалга тенг бўлишини таъкидлаганди. Бу финалларда "қироллик клуби" муносиб ўйнади, 29-турда жамоа "Барселона"дан икки очко ортда эди, аммо 30-турда очколар тенглашди ва "Реал" биринчи ўринга чиқди. 32-турда эса "қаймоқранглилар" асосий рақибни икки очкога ортда қолдирди ва якунда чемпион бўлди. Хўш, ушбу зафар бизга қандай муҳим рақамларни тақдим этди?

• Чемпионат қайта тикланганидан кейин 9 та ўйинда 9 та ғалаба. 30 имкониятдан 30 очко, жами бўлиб 4 та ўтказиб юборилган гол. Афсуски, «Вильярреал»дан ўтказиб юборилган гол рекордни йўққа чиқарди, "Реал" кетма-кет 5 та уй ўйинида гол ўтказиб юбормаслик борасидаги рекордни такрорлаши мумкин эди. Бундай натижа 1994 йил декабридан 1995 йил апрелигача қайд этилган, ўшанда бош мураббий Хорхе Вальдано эди.

• «Реал» совринлар борасида "Барселона" билан тенглашиб олди. Жамоа 34 марта Ла Лига, 19 марта Испания Кубоги, 11 марта Испания Суперкубоги ва бир марта Лига кубогини қўлга киритган. Шунингдек, «Реал»да 26 та халқаро соврин бор: 13 марта ЕЧЛ, 2 марта УЕФА кубоги, 4 марта УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ, 3 марта Қитъалараро кубокда зафар қучган.

«Барселона»да эса совринлар борасида вазият қуйидагича: Ла Лига (26 марта), Испания Кубоги (30), Испания Суперкубоги (13), Лига Кубоги (2), ЕЧЛ (5), УЕФА Суперкубоги (5), клублар ўртасидаги ЖЧ (3), ярмарка Кубоги (3), Кубок эгалари кубоги (4).

Умумий натижа: 91 га қарши 91. 

• Бу мавсум Карим Бенземага аталди, у айни дамга қадар Ла Лигада 21 та гол урди. У биринчи бор кетма-кет икки мавсумда 20+ гол уришга эришди (21та гол – 2018/19). 

Бензема шунингдек сафарда урилган голлар бўйича ҳам пешқадам ҳисобланади.  

• Энди Зидан ҳақида. У 3,5 мавсумда 11 та совринни қўлга киритди: 3 марта ЕЧЛ ғолиблиги, 2 мартадан Ла Лига чемпионлиги, Испания Суперкубоги, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЧМ ғолиблиги.

Зидан Фабио Капелло давридан кейин (2006) икки бор Ла Лига ғолиблигига эришган биринчи мураббийга айланди. Бу борада омадли мураббийлар рейтинги қуйидагича: Мигель Муньос (9 марта), Луис Моловни (3), Лео Бенхаккер (3), Хуан Вильялонге (2), Милян Милянич (2), Фабио Капелло (2), Висенте Дель Боске (2) ва Зинедин Зидан (2).

• «Барселона» 37-турда "Осасуна"га ютқазди. Жамоа 2014 йилдан бери илк бор чемпионат ва Испания Кубогидан маҳрум қилди.

Ҳатто Месси ҳам мавсум қайта тикланганидан кейин "Реал"ни тўхтатиб бўлмаслигини айтганди: «Улар ўз ишларини қилишади. Ҳеч бир ўйинда ютқазмаслик – бу керакли натижа. Аммо биз ҳам бу ғалабаларга "ҳисса" қўшдик ва энди ҳаммасини таҳлил қилишимиз шарт».

"Реал" мухлисларини навбатдаги чемпионлик билан яна бир бор табриклаймиз. Умид қиламизки, келаси мавсумда ҳам Ла Лигада янада қизиқарли ўтади.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:35, 17.07.2020.
Ўқилди: 7921 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.