Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Англия кубоги. «Челси» «МЮ»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

Жорий мавсум давомида «Манчестер Юнейтед» ва «Челси» клублари ўзаро 3 марта тўқнаш келишган ва уларнинг барчасида Сульшер жамоаси ғалаба қозонган эди. Бу сафар эса улар Англия кубоги ярим финал босқичида учрашишди. Ғалаба эса Лэмпард жамоаси томонида бўлди.

Бугун манкунианликлар дарвозабони Давид де Хеа ишончли ҳаракат қила олмади. Ўтказиб юборилган 3та голда унинг айби бор, десак ҳам бўлади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 11-дақиқада ўнг қанотдан етказилган узатмани Жиру дарвоза томон бурди. Тўп посбоннинг қўлига тегиб, чизиқни кесиб ўтди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида эса ҳимоячиларнинг узатма беришдаги хатосидан сўнг Маунт жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Давид де Хеа яқин бурчагидан тўпни ўтказиб юборди. Тўп яна унинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди.

Баҳснинг 74-дақиқасида эса чап қанотдан етказилган узатмадан сўнг тўп Магуайрнинг оёғига тегиб, дарвозабоннинг яқин бурчагидан тўрга бориб тушди.

"МЮ" баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида пенальти ишлади ва Бруну Фернандеш ундан самарали фойдаланди.

Шу тариқа, "Челси" Англия кубоги финал йўлланмасини қўлга киритди. Лэмпард жамоаси соврин учун "Арсенал"га қарши майдонга чиқади.

Англия кубоги, ярим финал
Манчестер Юнайтед – Челси 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 45 Жиру, 0:2 – 46 Маунт, 0:3 – 74, автогол Магуайр, 1:3 – 85, пенальти Бруну Фернандеш.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уильямс, Магуайр, Байи (Марсьяль, 45), Уан-Биссака (Фосу-Менса, 79), Бруну Фернандеш, Фред (Погба, 55), Джеймс (Гринвуд, 56), Матич, Линделеф, Рэшфорд (Игало, 79).
Челси – Кабальеро, Джеймс, Рюдигер, Аспиликуэта, Алонсо, Маунт (Педро, 90), Ковачич (Лофтус-Чик, 86), Виллиан (Хадсон-Одои, 80), Жоржиньо, Зума, Жиру (Абрахам, 80).
Огоҳлантириш: Погба (71).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:25, 20.07.2020.
Ўқилди: 8078 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик