Англия чемпионатининг 37-тури доирасида «Вулверхэмптон» ўз уйида «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 41-дақиқасида Даниэл Поденсе ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Хонни Кастро фарқни 2тага оширди.
Натижада "бўрилар" ўз очколарини 59тага етказиб, жадвалда Европа лигаси йўлланмасини берувчи 6-ўринга қайтди. «Тоттенхэм» эса 7-ўринга тушиб қолди. Сўнгги турда "шпорлар" «Кристал Пэлас» меҳмони бўлса, «Вулверхэмптон» «Челси» майдонига сафар уюштиради. Мазкур учрашувлар Европа лигасида иштирок этадиган жамоа номига ойдинлик киритиб беради.
Англия премьер-лигаси, 37-тур
Вулверхэмптон – Кристал Пэлас 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 41 Поденсе, 2:0 – 68 Кастро.
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Доэрти, Боли, Коуди, Кастро, Моутинью, Дендонкер, Поденсе (Диогу Жота, 72), Рубен Невеш, Траоре (Нету, 81), Хименес.
Кристал Пэлас – Гуаита, Митчелл, Дэнн, Сако (Куяте, 23), Уорд, Таунсенд, Шлупп (Ридевалд, 73), Макартур, Маккарти, Заа, Айю.
Огоҳлантиришлар: Маккарти (64), Коуди (65), Траоре (78).