Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

«Навбаҳор» Беленков масаласига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 20 июль куни спортга ихтисослашган сайтлар ва ОАВда россиялик  63 ёшли мутахассис Алексей Ильич Беленковнинг Наманганнинг “Навбаҳор” клубида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлагани, бироқ клуб ҳамда Беленков ўртасида 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилингани ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаганлиги, натижада мураббийнинг юристлари “Навбаҳор”га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишганини, аммо клуб бунга эътибор қилмаганлиги учун Алексей Беленков ФИФАга мурожаат қилганлиги, россиялик мутахассиснинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилиши, “Навбаҳор” 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шартлиги, акс ҳолда, ФИФА санкциялар қўллаши,  булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкинлиги борасида мақола чоп этилди.

“Навбаҳор” ПФК россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков масаласига оид мазкур мақола юзасидан раддия билдириб, қуйидагиларни билдиради:

Алексей Беленков “Навбаҳор” жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган даврлари, яъни 2019 йилнинг cентябрь ойидан  декабрь ойигача бўлган муддат учун клубдан ойлик маошларини тўлиқ олган.

Ўтган мавсум якунланганидан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси аъзолари мавсумлар оралиғидаги қишки таътилга чиқишади.

Шу муносабат билан Алексей Беленков ўз юрти Россияга жўнаб кетганди.

Шундан кейин янги йилдан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бироқ Алексей Беленков жамоа ихтиёрига етиб келмайди. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ушбу россиялик мутахассис билан қўнғироқлашиб, жамоага қайтишини таъкидлайди. Лекин Алексей Ильич “Навбаҳор”да фаолият юритмаслигини айтади.

Шу кунгача “Навбаҳор” ПФКнинг расмий электрон почтаси манзилига жамоанинг россиялик мутахассисдан қарзи борлиги тўғрисида ҳеч қандай хат  жўнатилмаган ва жамоа бу борада огоҳлантирилмаган.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:35, 21.07.2020.
Ўқилди: 5216 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик