Италия чемпионатининг 35-тури доирасида «Милан» сафарда мавсум кашфиётларидан бири бўлаётган «Сассуоло» клуби меҳмони бўлиб, ортга ғалаба билан қайтди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Ибраҳимович ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимга тугашига 3 дақиқа қолганида тўп Чолҳонўғлининг қўлига теккани учун ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, "россонери" дарвозаси томон пенальти белгилади.
Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда аҳамиятли воқеалар рўй берди. Дастлаб Чолҳонўғли узатмасидан кейин Златан дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди, посбонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди.
Орадан кўп ўтмасдан «Сассуоло» футболчиси Бурабия рақибга нисбатан қоидабузарлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
Иккинчи бўлимда Ибраҳимович учинчи голни ҳам уриши мумкин эди, аммо дарвозабон қаршисида тўпни ўзидан бироз қочириб юборгани учун "хет-трик" қилиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Шунга қарамай, "Милан" ўз очколарини 59тага етказиб, Европа лигаси йўлланмасини кафолатлаб қўйди.
Италия А серияси, 35-тур
Сассуоло – Милан 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 19 Ибраҳимович, 1:1 – 42, пенальти Капуто, 1:2 – 45+2 Ибраҳимович.
Сассуоло – Консильи, Мюльдюр (Кирьякопулос, 46), Марлон, Пелузо, Рожерио, Бурабия, Локателли, Берарди, Распадори (Маньянелли, 46), Гараслин (Бога, 46; Журичич, 68), Капуто (Траоре, 89).
Милан – Доннарумма, Конти (Калабрия, 11), Кьер, Романьоли (Габбия, 32), Тео (Лаксальт, 46), Кессиэ, Беннасер (Биглия, 79), Салемакерс, Чолҳонўғли (Бонавентура, 79), Ребич, Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Бурабия (22), Локателли (34), Тео (37), Беннасер (61), Лаксальт (76), Бонавентура (85).
Четлатиш: Бурабия (45+7).