Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Давид Вилья жинсий тегажоғликда айбланди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси сафида Жаҳон Чемпионлигини қўлга киритган Давид Вилья жинсий тегажоғликда айбланди.

Skyler B номи остидаги Twitter фойдаланувчиси «Нью-Йорк Сити» футболчиси Давид Вилья томонидан жинсий тегажоғликларга учрагани ҳақида ёзган.

«Мен «Нью-Йорк Сити»да дуч келган хираликлар шу қадар даҳшатли эдики, ҳозирда профессионал спорт ҳақидаги ўйлар ҳам мени қўрқувга солади. Ўша жирканч вазиятлар сабаб фаолият йўналишимни алмаштиришга мажбур бўлди. Бу орзуларимни поймол қилди.

У ерга ишга кирганимда ҳаётимдаги улкан имкониятга эга бўлдим деб ўйлагандим.

Ундан нима олдим? Бу Давид Вилья эди. У менга ҳар куни тегажоғлик қилар, клуб раҳбарлари эса буни кулги билан қарши оларди. Бошидан ўтказган воқеаларни айтиб беришга қодир аёллар — менинг қаҳрамонларим.

Мени ҳайрон қолдирадиган жиҳат шундаки, улар мени ишга ёмон ёндашишда айбларди. Жин урсин, бундай вазиятда албатта ишга бўлган муносабатим ёмон бўлади-да!», — дея ёзади қиз.

Ҳозирча на Вилья, на «Нью-Йорк Сити» ушбу айбловларга муносабат билдармади.

Вилья 2015—2018 йиллар мобайнида «Нью-Йорк Сити»да тўп тепган. Давид фаолиятининг сўнгги йилини Япониянинг «Виссел Кобе» клубида ўтказди. У 2020 йилнинг 1 январида футболчилик фаолиятига якун ясаганини эълон қилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:26, 22.07.2020.
Ўқилди: 6738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик