Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни ўтказадиган бўлди.

Мадримов ушбу жангда америкалик 37 ёшли Эрик Уокерга (20-2, 9 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг 12 раундга мўлжалланган. Мадримов ва Уокер ушбу тўқнашув орқали вақтинчалик WBA камари соҳибини аниқлаб беради.

Маълумот учун, Исроил Мадримов ўзининг сўнгги жангини 2020 йил 1 март куни ўтказган. Унда Исроил венесуэлалик Чарли Наваррога (29-10, 22 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини 6-раунддаёқ нокаутга учратганди.

Эрик Уокер эса 2019 йил 7 декабрь санасида Дамиан Эзекел Бонеллига қарши жанг олиб бориб, рақибидан очколар эвазига устун келган. У сўнгги бор 2018 йил 22 майида Брандон Адамсга мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни бўладиган жанг оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳам жанг қилади.

Киритилди: 12:06, 23.07.2020.
Ўқилди: 4609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик