Кириш Регистрация

Тайсон Рой Жонсга қарши жанг ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон бешта вазн собиқ чемпиони Рой Жонсга қарши кечадиган жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жанг 12 сентябрь куни Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Иккимиз ҳам тажрибали жангчилармиз. Ўзимизни эплай оламиз. Биз билан ҳаммаси жойида бўлади, ишонаверинг.

Рингда Майк Тайсонни юз фоиз кўрсатишга ҳаракат қиламан. Нима қилишни биламан. Фақат олдинга бораман. Жангда нима бўлишини билмайман, бироқ Рой анча тер тўкишига тўғри келади.

Энди биз бошқача ҳаёт тарзига мослашамиз. Мен ҳеч қачон бу қадар кўп зарба ўтказиб юбормагандим. Нақафага чиқиб, ўз ҳаётимни давом эттираётгандим.

Маълум тажрибага эга бўлдим, энди эса қайтяпман. Танамга эътибор қиляпман ва руҳий томондан боксни ташлаб кейин рингга қайтган аввалги спортчилардан яхшироқ ҳолатдаман. Бу ажойиб беллашув бўлади. Уни интиқлик билан кутяпман», — дейди Тайсон.

Маълумот учун, Майк рингдаги сўнгги жангини 2005 йил ўтказган. Тайсон профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.

51 ёшли Рой Жонс эса профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:59, 24.07.2020.
Ўқилди: 6252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.