"Бавария" вингери Кингсли Коман хизматига "Манчестер Юнайтед" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
"Қизил иблислар" вакили "Бавария" раҳбарияти билан футболчи борасида музокараларни бошлаб юборган. Футболчининг трансферини манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг шахсан ўзи хоҳламоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Коман Погба ва Марьсял билан бирга ўйнаш учун "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтишга тайёр.