Sky Sports нашрининг ёзишича, "Челси" клуби "Борнмут" ҳимоячиси Натан Акени харид қилмоқчи.
Лондонликлар бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг шахсан ўзи 25 ёшли футболчига қизиқиб қолган. "Арристократлар" ҳимоячининг шартномасида белгилаб қўйилган 40 миллион фунтни тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Аке бу мавсум АПЛнинг 29та ўйнида майдонга тушиб, 2та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган.